Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар йил бошидан бери қанча олтин сотиб олгани маълум бўлди

Ўзбекистонликлар йил бошидан бери қанча олтин сотиб олгани маълум бўлди

Ўзбекистон йилига 100 тонна атрофида олтин ишлаб чиқаради. 2003–2019 йилларда ишлаб чиқилган барча олтинни қонун бўйича Марказий банк сотиб олар эди. 2019 йилнинг мартидан иқтисодиётни либераллаштириш доирасида ҳукумат заргарлар, ташкилотлар ҳамда назоратдаги олтин қазиб олувчи жисмоний шахсларга олтин савдосига рухсат берди.

(https://www.spot.uz/ru/2021/10/22/gold-uz/?utm_source=push&utm_medium=telegram)Марказий банк раисининг ўринбосари Бобир Абубакиров олтиннинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ҳақида сўзлаб берди. Унинг мақоласи Бутундунё олтин кенгаши сайтида эълон қилинди.
Ўзбекистон "олтиннинг жамғарма ва инвестициядаги ролини тан олди, дейди Марказий банк раисининг ўринбосари. Шу сабабли 2018 йилдан Марказий банк тилла тангалар, 2020 йилдан эса тилла ёмбилар сотишни бошлади.

2021 йилнинг сентябри ҳисобига кўра, шу муддатга қадар 5100 та ёмби ва 2500 та олтин танга сотилган бўлиб, бу ўзбекистонликлар умумий оғирлиги 168,6 кг тенг олтин сотиб олди дегани. Ёмби ва тангаларни исталган савдо банкларида сотиш ва сотиб олиш мумкин. Ёмби ва танга нархлари ҳар куни дунё олтин нархларига мувофиқ миллий валюта ҳисобида Марказий банк сайтида бериб борилади.

Киритилди: 16:48 23.10.2021. Ўқилди: 3621 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!