Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?

A A A
Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?

Henley & Partners компанияси ҳар йили эълон қилинувчи халқаро паспортлар индексини янгилади.

Ушбу индекс мамлакатларнинг ўз фуқароларига тақдим этадиган ўтиб юриш эркинлиги даражаси бўйича рейтингдир. Компания барча мамлакат ва ҳудудларнинг виза режими қоидаларини ўрганиб чиқиб, ҳар бир мамлакат фуқаролари нечта мамлакатга виза расмийлаштирмасдан туриб ташриф буюра олишини аниқлайди.

Ўзбекистон 2020 йилда аввалги янгиланиш билан солиштирганда 5 поғона пастлаб 85-ўринни эгаллади. Ҳозирда республика фуқаролари 57 та давлатга визасиз боришлари мумкин.

Паспортлар рейтингида Япония етакчилик қилди. Ушбу давлат фуқаролари визани олдиндан расмийлаштирмасдан туриб 191 мамлакатга бора олади. Иккинчи ўринни 190 мамлакатга бора олиш имконияти билан Сингапур, учинчи ўринни 189 мамлакат билан Германия ва Жанубий Корея эгаллади.

Қуйида Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар рўйхати келтирилди:

Осиё

  • Қозоғистон
  • Қирғизистон
  • Тожикистон
  • Индонезия
  • Малайзия
  • Филиппин
  • Туркия

Европа

  • Беларусь
  • Молдова
  • Россия
  • Украина
  • Арманистон
  • Озарбайжон
  • Грузия

Африка

  • Намибия

Океания

  • Кук ороллари
  • Микронезия
  • Ниуэ

Кариб ҳавзаси

  • Антигуа ва Барбуда
  • Барбадос
  • Доминика
  • Гаити
  • Сент-Винсент ва Гренадинлар

Америка

  • Эквадор

Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади:

  • Эрон
  • Иордания
  • Ливан
  • Сурия
  • Камбоджа
  • Лаос
  • Макао
  • Мальдив
  • Непал
  • Шри-Ланка
  • Таиланд
  • Шарқий Тимор
  • Кабо-Верде ороллари
  • Комор ороллари
  • Гвинея-Бисау
  • Кения
  • Мадагаскар
  • Мавритания
  • Маврикий
  • Мозамбик
  • Руанда
  • Сенегал
  • Сейшелл
  • Сомали
  • Того
  • Уганда
  • Зимбабве
  • Палау ороллари
  • Самоа
  • Тувалу
  • Ямайка
  • Боливия
  • Никарагуа
Киритилди: 17:16 08.01.2020. Ўқилди: 13334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!