Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олади

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олади

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади. Яъни:

2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатга кўра, бу йил Мустақиллику байрами "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош шиор остида нишонланади.

Киритилди: 10:13 03.08.2022. Ўқилди: 2556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!