Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик усталар Lamborghini Aventador нусхасини йиғишди

Ўзбекистонлик усталар Lamborghini Aventador нусхасини йиғишди

YouTube'да кўплаб автотюнинг бўйича видеоларни томоша қилган хоразмлик ишқибозлар улардан қолишмаган ҳолда ўз гаражида ярим млн долларлик премиум автомобилини йиғишди.

Қимматбаҳо машинанинг рули "мерс"дан старт стоп тугмаси "спорт кар"дан, 1.8 литрлик двигател эса Lacetti автомобилидан олинган. Автомеханикнинг сўзларига кўра, мазкур машинани йиғиш учун тахминан 45-50 минг доллар сарфланган. Автомобиль самарқандлик мижозга сотилган.

"Спорт кар"ни йиғиш 2019 йилда бошланган ва шу кунларда якунланган. Лойиҳа ташаббускорлари эндиликда ўз ишлаб чиқаришларини ташкил этиш ва автомобилларни созлашни давом эттиришмоқчи.

Киритилди: 13:57 22.04.2024. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!