Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик террорчи Туркиядан экстрадиция қилинди (Видео)

A A A
Ўзбекистонлик террорчи Туркиядан экстрадиция қилинди (Видео)

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Истамбулда яшаётган ва маълум вақт оралиғида қидирувда бўлган террорчини Ўзбекистонга олиб келишди.

"7news.uz"нинг ёзишича, ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири натижасида террорчилик гуруҳлари сафида фаол иштирок этган Зокир Раҳимов Ўзбекистонга олиб келингани айтилмоқда.

Зокир Раҳимов 1994 йилдан буён “Жиҳодчилар” террор ташкилотнинг аъзоси бўлгани айтилади. 1999 йилда Тожикистон ҳудудида ноқонуний тарзда ўтиб, “Туркистон ислом ҳаракати” сафига келиб қўшилган.

Зокир Раҳимов кейин террорчилар сафида Афғонистон ва Покистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳам қатнашгани айтилган. 2005 йилда эса у Эронга йўл олади. 2009 йилда эса Тожикистон фуқароси сифатида Туркияга кириб келган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, энди у қонун олдида жавоб беради.

Киритилди: 13:36 20.07.2018. Ўқилди: 1847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда