Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик шифокорлар Чехияда ишлаш учун тайёрланади

Ўзбекистонлик шифокорлар Чехияда ишлаш учун тайёрланади

Жорий йилнинг сентябр ойидан ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси мутахассисларини Чехияда ишлашга тайёрлаш ва уларни давлат ҳамда хусусий клиникаларга ишга жойлаштириш дастури йўлга қўйилади. Бу ҳақда икки мамлакат вакиллари ўртасида ўтказилган музокаралар якунида маълум қилинди.

Мазкур келишув Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бошланган ҳамкорликнинг амалий давоми сифатида баҳоланмоқда.

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчихонаси вакиллари ҳамда Чехия соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ўзбекистонлик тиббиёт мутахассисларини Чехия меҳнат бозорига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Чехияда ишлаш учун тайёрланади

Томонлар келишувига кўра, номзодлар чех тилига ўқитилади, касбий тайёргарликдан ўтказилади ҳамда Чехиянинг давлат ва хусусий клиникаларида юқори малакали лавозимларга ишга жойлаштирилади.

Ўзбекистонлик шифокорлар Чехияда ишлаш учун тайёрланади

Шунингдек, икки давлат ўртасида дуал таълим дастурларини ишлаб чиқиш, диплом ва касбий малакаларни ўзаро тан олиш жараёнларини соддалаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ўзбекистонлик шифокорлар Чехияда ишлаш учун тайёрланади

Маълум қилинишича, ушбу дастурни амалга ошириш ишлари 2026 йил сентябр ойидан бошланади. Бу эса ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг Чехияда расмий асосда меҳнат фаолиятини бошлаши учун янги имкониятларни яратади.

Киритилди: 15:22 20.07.2026. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!