Жаҳон шахмат тожи учун баҳс 25 ноябрдан 15 декабргача Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Унда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ўзаро баҳс олиб боради.
Мусобақа старт олган пайтда ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшда бўлади. Бу жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш иштирокчилар ўртасидаги финал баҳсига айланади.