Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик илк жангчи Маҳмуд Муродов ота бўлди

Ўзбекистонлик илк жангчи Маҳмуд Муродов ота бўлди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзади Дарё.

«Бугун мен янада бахтлироқ бўлдим, суюкли қизим Румия ҳаётимизга кириб келди. Фарзанд — бу Оллоҳ Таолонинг бандасига берган мукофот. Алҳамдулиллаҳ, энди мен чиройли қизнинг отасиман. Биз чақалоғимизга севимли онамнинг — Румия исмини беришга қарор қилдик. Аллоҳ сенга бахтли ва узоқ умр берсин. Бу дунёга хуш келибсан, қизалоғим», — дея ёзади Муродов.

Муродов 2018 йилнинг декабрь ойидан буён чехиялик қўшиқчи Моника Багарова билан бирга. 2019 йил охирида жуфтлик фарзанд кутаётгани маълум бўлганди.

Маълумот учун, Муродов UFC’да ҳаракат қиладиган биринчи ва ягона ўзбекистонлик жангчи ҳисобланади. У шу вақтда қадар энг нуфузли промоушенда иккита жанг ўтказди. Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

Киритилди: 15:36 27.05.2020. Ўқилди: 4640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!