Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ҳакамлар Евро-U17 турнирида навбатдаги ўйинни бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар Евро-U17 турнирида навбатдаги ўйинни бошқаради

Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари Эстония яшил майдонларида ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида навбатдаги учрашувни бошқариш учун масъул этиб белгиланди.

Шу йилнинг 29 май куни мусобақа доирасида Франция ҳамда Дания ўсмирлар терма жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Аскер Нажафалиев бош ҳакам сифатида майдонга тушади.

Унга қанотларда юртдошимиз Руслан Серазитдинов ҳамда кипрлик Эраклис Комодромос ёрдам беради.

Учрашув ҳакамлар бригадаси таркиби:

  • Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев (Ўзбекистон)

  • Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон), Эраклис Комодромос (Кипр)

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!