Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик фуқаро Москвадаги қурилиш объектида жароҳат олгани маълум бўлди

Ўзбекистонлик фуқаро Москвадаги қурилиш объектида жароҳат олгани маълум бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари «Жилищник района Гагаринский» корхонасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида жароҳат олиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган юртдошимиз мурожаатини ўрганди.

Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқарога меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолгани учун компенсация пули, даволаниш харажатларини иш берувчидан ундириб беришга келишилди.

Киритилди: 17:46 06.07.2022. Ўқилди: 1911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!