Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонга келган ҳар бир сайёҳ ўртача қанча пул сарфлаши маълум бўлди

Ўзбекистонга келган ҳар бир сайёҳ ўртача қанча пул сарфлаши маълум бўлди

Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган Халқаро туризм инвестицион форуми олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мамлакат сайёҳлик салоҳиятига оид статистик маълумотлар ҳам тақдим этилди.

2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистонга келган хорижлик меҳмонлар сони 4,4 миллион нафарни ташкил этган. Бутун 2017 йил давомида Ўзбекистонга 2,2 миллион хорижлик ташриф буюрган.

Ўзбекистонда 18 мамлакат учун виза режими, 50 мамлакатга кириш визаларининг соддалаштирилган тартиби, 101 мамлакат учун транзит визалари жорий қилинган.

«Юртимизга келган ҳар бир сайёҳ ўртача ҳисобда 617 доллар пул сарфлайди», — деб ёзади ЎзА.

 

Киритилди: 18:07 17.11.2018. Ўқилди: 1371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!