Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонга 8 ойда 30 мингга яқин италияликлар келди

Ўзбекистонга 8 ойда 30 мингга яқин италияликлар келди

2026 йилнинг январ–август ойларида Италиянинг 28,2 минг нафар фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ташриф буюрганларнинг асосий қисми мамлакатга сайёҳлик учун келган. Бу мақсаддаги ташрифлар сони 26,9 минг нафарни ташкил этган. Хизмат юзасидан Ўзбекистонга 668 нафар Италия фуқароси келган.

Қариндошларни йўқлаш мақсадида 543 нафар, ўқиш учун 70 нафар Италия фуқароси ташриф буюрган. Тижорат мақсадида келганлар сони эса 3 нафарни ташкил этган.

Киритилди: 18:56 06.10.2026. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!