Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ваҳималар ўринлими? Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази содир бўлган ёнғин тўғрисида баёнот берди

Ваҳималар ўринлими? Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази содир бўлган ёнғин тўғрисида баёнот берди

Куни кеча, 5 декабрь куни соат 16.38 да Ҳазрати Имом даҳасида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида йирик бўлмаган ёнғин содир бўлди. Ҳодиса қурилаётган бино ертўласида жойлаштирилган иссиқлик ушловчи (пенопласт) материалларининг ёниши оқибатида содир бўлган. Бу ҳақда Aniq.uz сайтига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Тахминан 100 кв.м. майдонда бўлган ёнғин Ёнғин ўчириш бўлинмалари ходимлари томонидан соат 17:00 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин оқибатида бинонинг конструктив ҳолатига зарар етмаган, талофат кўрганлар йўқ.
Ёнғинга сабаб бўлган қурилиш материали ўзидан жуда кўп тутун чиқариш хусусиятига эгалиги сабабли, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган баъзи сурат ва лавҳалар аҳоли орасида ноўрин ваҳима келтириб чиқарган.
Марказ биносининг қурилиш ва жиҳозлаш ишлари режага мувофиқ давом эттирилмоқда.

Киритилди: 12:35 06.12.2019. Ўқилди: 3623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!