Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда йил бошидан буён 344 та «Камаз» ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 344 та «Камаз» ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда жорий йил бошидан бери 344 та «Камаз» юк машинаси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Юк машиналари ишлаб чиқарилиши шу йил мартида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган UzAutoTrailer корхонаси ҳудудида йўлга қўйилган эди.

Ҳозирги пайтда заводда йиғилаётган «Камаз»ларнинг модель қатори 10–36 тонна юк кўтарадиган 11 турдаги юк машинасидан иборат. Улар 240–401 от кучига эга, Евро-3, Евро-4 ва Евро-5 экологик меъёрларига жавоб берувчи двигателлар билан жиҳозланган.

Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,5 минг юк машинасини ташкил этади. Келажакда бу кўрсаткич 3 минг донага етказилиши режалаштирилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 17:56 12.10.2018. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!