Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда январь–март ойлари давомида 212 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўзбекистонда январь–март ойлари давомида 212 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Республика товар-хом ашё биржаси “авторақам.узех.уз” савдо тизими орқали сотилган автомобиль давлат рақамлари тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки уч ойида 212,2 миллиард сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган. Авторақамларнинг сотуви сон ва ҳажми бўйича 3,2 баробарга ўсган.

Февраль охирларида Ўзбекистонда 2023 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлганди. 29 январдан 4 февраль оралиғида 4 390 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 18 миллиард 793,6 миллион сўмни ташкил этган. Амалга ошган битимларнинг 92 фоиз улуши жисмоний шахсларга ва 8 фоиз улуши юридик шахсларга тўғри келган.

Киритилди: 09:41 18.05.2024. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!