Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда янги ҳокимлик ташкил этилди

Ўзбекистонда янги ҳокимлик ташкил этилди

“Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (584-сон, 24.09.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди.

Қарор билан, Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимлари сони тасдиқланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қарорлари билан Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилиб, Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилган.

Киритилди: 10:36 25.09.2020. Ўқилди: 5403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!