Ўтган бир сутка ичида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида коронавирус инфекциясига қарши яна 14 216 киши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49 602 нафарга етди.
6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Эмлаш дастлаб қариялар, соғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади.
Улар AstraZeneca ва Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланмоқда. Бунда эмланувчи биринчи эмланишни қайси вакцина билан бошласа, иккинчисини ҳам айнан ўша вакцина билан якунлайди.