Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда табиий газ импорти ҳажми экспортдан ошди

Ўзбекистонда табиий газ импорти ҳажми экспортдан ошди



Январь-июль ойларида Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан 1,1 миллиард долларлик табиий газ харид қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 фоизга кўп. Импорт таркибида, айниқса, суюлтирилган газ ҳажми 3,6 баробарга кескин ортиб, 105,4 миллион долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, газ экспорти сезиларли даражада қисқарди. Йил бошидан буён экспорт кўрсаткичи 36,2 фоизга камайиб, 279,7 миллион доллар атрофида бўлди. Шунга қарамай, июлда экспорт ҳажми бироз жонланиб, 46,8 миллион долларга етди.

Киритилди: 16:43 28.08.2026. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!