Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича миллий танлов ўтказилади

Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича миллий танлов ўтказилади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси амалга оширилади.

Ҳар йили лойиҳа доирасида энг яхши натижаларни қайд этган иштирокчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
➖ 100 нафар ўқитувчига — 1 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти;
➖ 10 нафар ўқитувчига — хорижий саёҳатга йўлланма;
➖ 500 нафар ёшларга — ноутбук;
➖ 500 нафар ёшларга — қимматбаҳо совғалар;
➖ 3 та ОТМга — пул мукофоти;
➖ 2 та умумтаълим мактабига — “Президент совғаси” (электромобил).

📝Шунингдек, “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси доирасида ёшларга:
➖ IТ, стартап бошқаруви ва хорижий тиллар бўйича бепул таълим;
➖ Халқаро IT-сертификатлар учун бепул ўқув курслари тақдим этилади.

Киритилди: 16:44 05.01.2026. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!