Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда шифохоналар сони 1 987 тага етди

Ўзбекистонда шифохоналар сони 1 987 тага етди



🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифохона муассасалари сони 1 987 тани ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 15 тага кўпайган.



🏥 Шифохона муассасаларининг 1 384 таси кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти ҳисобланади.

🩺 Шунингдек, мазкур даврда республикада 8 912 та амбулатория-поликлиника муассасаси фаолият юритган бўлиб, уларнинг 5 929 таси кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти сифатида фаолият юритган. Уларнинг сони 2024 йилга нисбатан 805 тага кўпайган.



🇺🇿 Шифохона муассасаларининг ҳудудлар кесимидаги сони:

Қорақалпоғистон Республикаси — 62 та;

Андижон вилояти — 265 та;

Бухоро вилояти — 135 та;

Жиззах вилояти — 71 та;

Қашқадарё вилояти — 137 та;

Навоий вилояти — 45 та;

Наманган вилояти — 201 та;

Самарқанд вилояти — 194 та;

Сурхондарё вилояти — 96 та;

Сирдарё вилояти — 48 та;

Тошкент вилояти — 146 та;

Фарғона вилояти — 246 та;

Хоразм вилояти — 84 та;

Тошкент шаҳри — 240 та.

Киритилди: 17:24 05.10.2026. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!