Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда Санкт-Петербург кончилик университетининг филиали очилади

Ўзбекистонда Санкт-Петербург кончилик университетининг филиали очилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Санкт-Петербург кончилик университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Университетнинг олий таълимгача тайёргарлик ва ижтимоий дастурлар маркази директори, қабул комиссияси масъул котиби В.Воронов билан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов ўртасидаги учрашув самарали кечди.

– Университетимизга 2019-2020 ўқув йилида 17 нафар ўзбекистонлик талаба қабул қилинди, уларнинг иштиёқи таҳсинга лойиқ, – деди учрашувда В.Воронов. – Ўзбекистон олий таълим тизимидаги ўзгаришлар, қолаверса, юртингиз таълим ва меҳнат бозоридаги талабнинг юқорилиги, иқтисодиётнинг ривожланиши ҳар қандай кадр тайёрловчиларни қизиқтиради.

2021 йилда Ўзбекистонда университетнинг филиалини ташкил этилиши режалаштирилган. Музокараларда филиални ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар муҳокама қилиниб, томонларнинг вазифалари белгилаб олинди.

Россия делегацияси Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан разведка, ишлов бериш, бурғилаш технологияси, нефть ва газ, энергетика, металлургия, экологик хавфсизлик, геоэкология, машинасозлик каби йўналишларда ҳамкорликда кадрлар тайёрлашдан манфаатдор эканини қайд этди.

Меҳмонлар Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига ташриф буюриб, олийгоҳдаги шароитлар билан танишдилар.

Киритилди: 13:38 19.10.2019. Ўқилди: 2163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!