Ўзбекистон бўйлаб “Қуёшли хонадон” номли йирик дастур ишга тушмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мамлакат Вазирлар маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.
Ушбу дастур асосида Ўзбекистон ҳудудларида 36,6 мингта аҳоли хонадонларида умумий куввати 182,1 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.
Шунингдек, дастур доирасида қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда ушбу ишларни рағбатлантириш мақсадида “Қуёшли маҳалла” танловини ўтказиш кўзда тутилган.
“Қуёшли маҳалла” танлови ғолиблари қуйидаги тартибда мукофотланади:
Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бири бўйича:
Танлов 15 мартдан 1 июнга қадар ўтказилади. У Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича ғолиблар аниқланади.