Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда қор ёғиши ва совуқ тушиши кутилмоқда

Ўзбекистонда қор ёғиши ва совуқ тушиши кутилмоқда

12—15 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) осмонида шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.

12—13 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) кутилади. Шамол 18—23 м/сониягача кучайиши, 25—28 м/сониягача шиддатга етиши мумкин.

13—15 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 2—7 даража совуққача, кундузи 0—5 даража илиққача пасаяди. Шимолда эса кундузи 8—13 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 10:21 12.11.2018. Ўқилди: 2402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!