Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?

Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ошган.



📊 Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари:

молиявий хизматлар — 126,3 фоиз;

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 124,6 фоиз;

таълим соҳасидаги хизматлар — 122,7 фоиз;

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,1 фоиз;

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 118,3 фоиз;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 116,8 фоиз;

савдо хизматлари — 114,9 фоиз;

транспорт хизматлари — 114,7 фоиз;

шахсий хизматлар — 114,2 фоиз;

яшаш ва овқатланиш хизматлари — 111,6 фоиз;

компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 111,4 фоиз;

ижара хизматлари — 107,4 фоиз;

бошқа хизматлар — 116,3 фоиз.

Киритилди: Бугун 18:23. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!