Олий суд маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида республикада 11 703 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган.
📈 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 2 133 нафарга ёки 22 фоизга кўп.
Энг кўп ҳолат:
🔹 Тошкент шаҳри — 2 030 нафар;
🔹 Фарғона вилояти — 1 462 нафар;
🔹 Тошкент вилояти — 1 452 нафар.
Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистонда — 317 нафар.
⚖️ Шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича 5 788 нафар, безорилик бўйича 1 789 нафар, қасддан одам ўлдириш бўйича 179 нафар шахс судланган.
Коррупцияга оид жиноятлар бўйича эса 3 605 нафарга яқин шахс судланган. Шундан 779 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.