Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Ўзмедимпекс давлат унитар корхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот Telegram-канали хабар берди.
Эндиликда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва уларнинг улгуржи савдоси устидан назорат қилиш ҳамда фармацевтика фаолиятини лицензиялаш Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади. Илгари бу функциялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган.
Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари белгиланди.
Фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш шулар жумласидандир.
Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси дори воситалари ва тиббиёт буюмлари миллий ишлаб чиқарувчиларига кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 10 миллиард сўмдан ошмайдиган маблағга кафиллик беради.
2019 йил 1 июлдан импорт дори воситалари ва тиббиёт буюмларини эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштиришда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим ундирилади.
2022 йилнинг 1 январгача қуйидагилар мажбурий сертификатлаштирилиши лозим:
Фармон билан 2019 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди.
Йўл харитаси доирасида 2019 йил 1 июлгача импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган саноат ишлаб чиқариши учун хом ашё ҳамда дорихонада тайёрланадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати тасдиқланади.
2019 2021 йилларда 10 турдаги дори воситалари гуруҳларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. Антибиотиклар, вирусларга қарши ҳамда онкологик касалликлар учун дори воситалари шулар жумласидандир.
2022 йил 1 январгача фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, ихтисослашган институтлар ва олий таълим муассасалари ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан аптека ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган қуйидаги воситалар божхона тўловларидан озод этилди:
Manba: daryo.uz