Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда офтальмологиянинг яна бир янгилиги жорий этилди

Ўзбекистонда офтальмологиянинг яна бир янгилиги жорий этилди

Кўз олмаси ва тўр пардада рўй берадиган касалликларни ўз вақтида аниқлаб самарали даволаш жаҳон тиббиётининг долзарб муаммосидир. Кейинги йилларда илм-фан ва инновацияларнинг жадал ривожланиши бу йўналишда янги истиқболларни очмоқда. Хусусан, соҳага лазер жарроҳлик технологиялари татбиқ этилгани ва соҳа узлуксиз такомиллашаётгани офтальмология йўналишида диагностика ва даволаш ишларини янги босқичга кўтармоқда.

Куни кеча ушбу йўналишда яна бир янгилик Ўзбекистон тиббиёти амалиётига жорий этилди. Яъни, Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига Франциянинг нуфузли QUANTEL MEDICAL компаниясининг VITRA PDT русумидаги лазер жарроҳлик ускунаси олиб келинди.

— Айтиш керакки, офтальмологияда лазер технологияларини қўллаш бир қатор кўз касалликларини даволашда катта ютуқларга замин яратмоқда. — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Жумладан, мутахассисларнинг таҳлилига кўра, илм-фаннинг бундай ютуқлари туфайли кўз тўр пардаси дистрофиясини йигирма мартагача камайтиришга эришилмоқда. Жаҳон тиббиётининг бундай янгиликлари юртимиз тиббиётига татбиқ этилиши аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятини янада кенгайтирмоқда.

«Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида ҳам Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига офтальмологияда қўлланиладиган яна бир янги аппарат келтирилган эди. Ушбу замонавий технология воситасида хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда диабет касаллигининг кўз билан боғлиқ асоратлари, жумладан, диабетик ретинопатия ва тўр парда касалликлари билан касалланган беморлар учун имтиёзли нархларда жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилган эди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг телеграмдаги канали хабарида.

Киритилди: 11:55 09.09.2019. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!