Ўзбекистонда мандаринларнинг улгуржи нархлари пасайишда давом этиб, йилнинг шу даври учун янги энг паст даражага етди. Бу ҳақда “EastFruit” таҳлилларида келтирилган.
Жорий йилнинг 8-декабридан 15-декабригача мандариннинг ўртача улгуржи нархи бир кг учун 10 мингдан 8 минг сўмгача, яъни охирги ҳафтада 20%га пасайди.
Охирги икки ойда мазкур маҳсулотларнинг улгуржи нархлари ҳар ҳафта пасайиб бораётгани ҳисобга олинса, 20-октябрдан 15-декабргача мандариннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 29 минг сўмдан 8 минг сўмгача, яъни бу даврда 3,6 баробар арзонлашган.
Шунингдек, 15-декабр ҳолатига, мандариннинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27%га ва 2021-йилнинг шу санасига нисбатан учдан бирига арзонроқ.
Жорий йилнинг 20-октябридан 10-ноябригача мандариннинг ўртача улгуржи нархи 29 минг сўмдан 20 минг сўмга пасайганди.