Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий видеоучрашув хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади

Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий видеоучрашув хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади

Ички ишлар вазирлиги “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видеоучрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг жамиятдан ажралиб қолишининг олдини олиш, қайта жиноят содир этилиши ҳолатларини камайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини соҳага жалб этишга зарурият мавжуд.

Ушбу қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга асосан, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагилар:

  • жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;
  • жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш;
  • жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.

Жазони ижро этиш муассасаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб этиш орқали маҳкумларнинг масофавий видеоучрашув хизматидан фойдаланиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.

Масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандан кейин, шунингдек, алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.

Киритилди: 10:04 20.04.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!