Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида секинлашиш кузатилмоқда

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида секинлашиш кузатилмоқда

🔍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилларига кўра, 2024 йилнинг июнида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони пасайиб, жами 20,2 мингтани ташкил қилди.

📉 Агар май ва апрелда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сотувлар ўсгани кузатилган бўлса, июнь ойида фаоллик 6,4 фоизга пасайгани қайд этилди. Май ойидаги жонланиш ва ўсишга қарамай, ижара бозори ҳам 1,2 фоизга қисқарди.

📊Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича кўчмас мулк бозорида умумий савдолар сони 5,7 фоизга пасайди. Аммо, ҳудудий кесимда вазият бир турли бўлмаган динамика билан характерланади, Андижон, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида фаолликнинг ошгани қайд этилган.

📊Июнда иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархларининг ўсиш суръати секинлашди. Бироқ, ўтган йилнинг июнига нисбатан иккиламчи бозорда нархлар деярли 10 фоизга ошди.

Киритилди: 16:52 10.07.2024. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!