UCSI университетига 1986 йилда асос солинган бўлиб, унинг 25 та академик таркибий тузилмалари мавжуд. Ҳозирда университетда 12 мингдан зиёд ёшлар 58 турдаги бакалавр, 32 турдаги магистратура ва докторантура йўналишларида таҳсил олмоқда. Жаҳон университетлари академик рейтингининг ТОП-300 талигида ўрин эгаллаган.
Учрашув давомида UCSI университети филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Малайзиянинг етакчи IT компанияларини Ўзбекистонга университет ёрдамида жалб қилиш ҳамда битирувчи талабаларни Малайзия компанияларида ишга жойлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Университет томонидан Вазирлик тизимидаги университетлар билан ҳамкорлик ўрнатиш орқали Ўзбекистонда қўшма дастурлар ва лойиҳалар амалга ошириш бўйича қизиқиш билдирилди.
Шунингдек, IT таълимни ривожлантиришда Сирдарё, Фарғона ва бошқа ҳудудлар салоҳияти ҳақида ҳам маълумот берилди.