Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилади

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилади

Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш, шунингдек, меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимлар иш ҳақи миқдорини жадал равишда оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Uza.uz хабар берди.

Мазкур фармонга кўра 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқиш топширилган.

Manba: azon. uz

Киритилди: 21:20 13.10.2018. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!