Дастлаб, Тошкент вақти билан соат 2:52да содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида 2 баллдан 4 баллгача магнитудада қайд этилган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 48 километр жанубий-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 4,4 баллга тенг бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Шунингдек, Тошкент вақти билан соат 6:04да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида яна бир ер силкиниши қайд этилиб, унинг кучи водий вилоятларида сезилган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 252 километр жанубий-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 13 километр чуқурликда, магнитудаси 4 баллга тенг бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Ер юзида 4 март куни 150га яқин зилзила содир бўлди. АҚШнинг Геология хизмати маълумотларига кўра, турли хил магнитудадаги зилзилалар Испания, Хитой, Япония, Греция, Ғарбий Туркия, Исландия, Никарагуа, Янги Зеландия ва бошқа давлатлар ҳудудида рўйхатга олинган. Зилзиланинг энг кучлилари (7,3 дан 8,1 магнитудагача) Янги Зеландия қирғоқлари яқинида қайд этилди.