Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар? Статистика эълон қилинди

Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар? Статистика эълон қилинди

Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар? Статистика қўмитаси бу бўйича маълумотларни эълон қилди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

  • аёллар сони — 18 354 591 киши;
  • эркаклар сони — 18 608 671 киши.

2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 254 080 нафарга кўп.

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган. Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган. 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2022 йил декабрда 36 миллиондан ошган эди. 2024 йилнинг февралига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган бўлиб, уларнинг 56,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар ҳисобланади. 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2020 йилда Марказий Осиёда ўртача умр кўриш давомийлиги 71,8 ёшни ташкил этган, бу Осиё бўйича 2,4 йилга (74,2 ёш) ҳамда жаҳондаги ўртача умр давомийлигидан 7,9 йилга (79,7 ёш) кам.

Киритилди: 14:49 17.04.2024. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!