Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда электромобиллар импортига бож солинади

Ўзбекистонда электромобиллар импортига бож солинади

Ўзбекистонда электромобиллар импортига бож солинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2 октябрдаги қарорида сўз боради, деб хабар қилди Spot.

Гап TH VED 870380 кодли товар маҳсулотлари ҳақида кетмоқда: фақатгина электр двигателлари билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситалари.

1 январдан бошлаб шу турдаги электромобиллар импортига нол ставка жорий этилган эди. 2020 йил 1 январидан бошлаб эса божхона тўлови 10 фоизни ташкил этади.

Жорий йилнинг ёзида электромобилларни олиб киришда акциз солиғи ҳам бекор қилинганди. Ҳозирча бу амалда қолади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошидан буён Ўзбекистонга 20 дона электромобил олиб кирилган. Ўзбекистон электромобил ишлаб чиқаришда Қозоғистон билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлиги ҳақида ҳам хабар берилганди.

Киритилди: 17:35 11.10.2019. Ўқилди: 2622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!