Сенаторлар экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонунни маъқуллади.
Унга кўра:
🔹 «диний экстремизм» атамаси «экстремизм» тушунчаси билан алмаштирилади;
🔹 экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмга оид айрим ҳаракатлар биринчи марта содир этилганда маъмурий жавобгарлик қўлланади;
🔹 жиноий жавобгарлик асосан маъмурий жазодан кейин такроран содир этилган ҳолатларда юзага келади;
🔹 тақиқланган ташкилотларни ташкил этиш, уларга раҳбарлик қилиш ва иштирок этиш учун жазо чоралари табақалаштирилади;
🔹 ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар бериб, оғир оқибатларнинг олдини олишга кўмаклашган шахс айрим ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.