Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда биринчи Урганч—Хива пулли автомобиль йўли ишга туширилмоқда

Ўзбекистонда биринчи Урганч—Хива пулли автомобиль йўли ишга туширилмоқда

35 километрлик янги “Урганч – Хива” автомобил йўли ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида Хоразмда ўтказилаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Бундан ташқари, ҳафталик авиарейслар 16 тадан 102 тага, темир йўл қатновлари 8 тадан 41 тага кўпайгани хабар қилинди.

Давлати раҳбари сўнгги йилларда Хоразмда ҳам тадбиркорлик учун мутлақо янги имкониятлар яратилганини таъкидлади. Ҳудудга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция кириб, 10 мингта янги қувват ишга тушди.

“Ҳазорасп” махсус иқтисодий зонаси ва 31 та саноат зонаси ташкил этилди. Тупроққалъа ва Янгиариқда жами 275 мегаваттли электр станциялар барпо қилиниб, корхоналарнинг барқарор энергия таъминотига хизмат қилмоқда.

Билдирилишича, бугунги кунда Хоразм иқтисодиётининг 72 фоизини кичик бизнес яратмоқда. Экспортда кичик бизнес улуши 81 фоизга етиб, вилоят республикада биринчи ўринга чиқди.

25 гектарда “Арда Хива” туристик мажмуаси барпо этилди, тадбиркорлар 7 минг ўринли 331 та меҳмонхона ва меҳмон уйларини ташкил қилди. Жорий йил Хоразмга 3 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда.

Хивада меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар объектларни ўз ичига олган “Саҳро юлдузи” туристик комплекси ҳам бунёд этилади.

Бир сўз билан айтганда, бугун Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланиб бормоқда, деди президент Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 12:32 18.08.2026. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!