Мустақиллик байрами арафасида ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари давомида республика бўйлаб 1,4 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди.
Ҳар куни ўртача 4,5 мингта махсус техника ва 10 мингдан ортиқ ходим тозалик ишларига жалб этилди. 7 674 та маҳалла тозалик тадбирлари билан тўлиқ қамраб олинди.
Шунингдек, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш бўйича 97 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 165,4 млн сўм жарима қўлланди.
Мамлакатда бир кунда ўртача 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилган.