Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда автомашина ойналарини рухсатсиз қорайтирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди

Ўзбекистонда автомашина ойналарини рухсатсиз қорайтирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди

Автомашина ойналарини ўрнатилган тартибга риоя қилмасдан қорайтирганлик учун энди ҳайдовчилар 5 млн. сўмдан кўпроқ жаримага тортилади.

Ойналарни рухсатсиз қорайтирганлик учун янги қоидаларга кўра белгиланган жарима миқдори олдингисига қараганда 25 бараварга қимматлади.

Энди, ноқонуний ойна қорайтирганлик учун илк маротаба 25 та ЭКИҲ (5 068 250 сўм), бу ҳолат такрорланганда эса 40 та ЭКИҲ миқдорида , яъни  8 109 200 сўм жарима тўлашлари белгиланди.

Олдин эса биринчи марта қоидабузганларга 202 730 сўм, такроран иккинчи марта бу қоидабузарлик учун 405 460 сўм жарима тўлаш белгиланган эди.

Киритилди: 11:45 24.05.2019. Ўқилди: 2476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!