Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда атом тажрибаси мавжудми?

A A A
Ўзбекистонда атом тажрибаси мавжудми?

Ўзбекистонда атом соҳасини яратиш учун база мавжуд – бу мутахассислар ва уран. Ушбу масала хусусида "Sputnik Ўзбекистон" таҳририятига “Ядерный клуб” журнали бош муҳаррири, энергетика ва хавфсизлик маркази директори Антон Хлопков ўз фикрларини билдирди.

“Ўзбекистон ўз ҳудудида ядровий тадқиқот ректорига эга, иккинчи тадқиқот реактори илгари ёпилганди. Шунинг учун давлатда тегишли тармоқларда маълум тажриба бор. Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихан уран ҳом-ашёсининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади”, - деб таъкидлади эксперт.

Унинг сўзларига кўра, атом электр станция қуришга таъсир қилиши мумкин бўлган муҳим омиллар  - молиялаштиришни жалб қилиш имконияти ва электр энергияга талаб мавжуд.

“Гап битта қуввати 1000-1200 мегаваттли атом энергоблоки учун 5-6 миллард евро хусусида бормоқда”, - деб қўшимча қилди Хлопков.

 

Киритилди: 08:46 29.05.2018. Ўқилди: 2260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар