Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда АҚШ билан ҳамкорликда саноат газлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда АҚШ билан ҳамкорликда саноат газлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекнефтгаз ва АҚШнинг Air Products анд Чемиcалс компаниялари саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Газета.uz нинг хабар беришича, ҳужжат Тошкентда Ўзбекистон нефть ва гази OGU-2019 халқаро кўргазмаси доирасида имзоланган.

Компаниялар ўртасидаги музокаралар 2018 йил августидан бери давом этиб келмоқда. Қўшма ишчи гуруҳ Ўзбекистон ҳудудида ва қўшни давлатларда водород, кислород, аргон, карбонат ангидрид ва бошқа ноёб саноат газларига бўлган талабни ўрганиб, таҳлил қилган.

Ишчи гуруҳ фаолият якунлари бўйича Ўзбекистонда саноат газларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланувчи қўшма корхонани ташкил этиш зарурлиги тўғрисида келишувга эришилган.

Келишув мамлакатда саноат газлари бозори инфратузилмаларини шакллантириш ва ксенон, криптон, гелий, аргон ва бошқа бир неча турдаги ноёб газларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга имкон яратади , дейилади Ўзбекнефтгаз баёнотида.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:36 19.05.2019. Ўқилди: 1257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!