Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда аҳоли ёппасига коронавирусга тест қилиниши мумкинми? 

Ўзбекистонда аҳоли ёппасига коронавирусга тест қилиниши мумкинми? 

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда ташкил қилинган брифингда Ўзбекистонда коронавирус учун оммавий тест қилиш тадбирлари ўтказилмаслигини билдирди. 

«Коронавирус учун оммавий тест олиш тадбирлари ўтказилмайди. Бу имконсиз ва мақсадга мувофиқ ҳам эмас. Ҳар бир тест тизими ўтказилганидан кейингина ўзини оқлаши керак, у иқтисодий жиҳатдан ҳам бефойда бўлмаслиги зарур», — дея таъкидлаган Нурбек Отабеков.

Бош давлат санитария инспектори коронавирус юқтирган беморлар тузалиб чиққанидан сўнг нималарга эътибор бериши лозимлиги тўғрисида ҳам маълумот берди.

«Ҳозирча 8 нафар бемор тузалган, улар касалликдан халос бўлгандан сўнг реабилитация марказларига ўтказилди. Маълум муддат реабилитация марказларида сақлангандан сўнг беморларнинг уйларига кетишига рухсат берилди.

Касалликдан тузалган шахслар ҳам уйда гигиена қоидаларига риоя қилиши, ортиқча одамлар йиғилишига йўл қўймаслиги, тиббий ходимлар кузатувида бўлиши шарт», — дейди Нурмат Отабеков.

Киритилди: 19:03 01.04.2020. Ўқилди: 3427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!