Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда 9 ойда 107 мингдан ортиқ ҳимоя ордери берилди

Ўзбекистонда 9 ойда 107 мингдан ортиқ ҳимоя ордери берилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 107 167 та ҳимоя ордери расмийлаштирилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, мазкур даврда 58 431 та сўровнома ўтказилган. Кундузги қатнов асосида эса 43 449 та хизмат кўрсатилган.

Бирламчи кўмак хоналарида 5 995 нафар аёл ва 2 842 нафар бола ёрдам олган. Ҳудудий реабилитация марказларида эса 1 132 нафар аёл ва 1 575 нафар болага хизмат кўрсатилган.

Реабилитация дастурини 880 нафар шахс тамомлаган, яна 252 нафарининг реабилитация жараёни давом этмоқда.

Ҳудудий реабилитация марказларида жами 13 779 та хизмат кўрсатилган. Бу кўрсаткич 2,4 бараварга ошган. Хизматларнинг 5 943 таси психологик, 4 644 таси ҳуқуқий ва 3 192 таси ижтимоий хизматлар ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, 453 нафар шахс касб-ҳунарга ўргатилган, 836 нафарига тиббий ёрдам олишда кўмаклашилган. 352 нафар болани мактабга, 541 нафарини эса боғчага жойлаштиришга ёрдам берилган.

Бандлик йўналишида 363 нафар шахсга кўмак кўрсатилган. Маълумотларга кўра, уларнинг 230 нафари норасмий сектордан, 133 нафари эса ҳозирда расмий бандликка эга. Шунингдек, 26 нафар шахс тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.

Психологик хизматлар доирасида аёлларга 4 706 та, болаларга эса 1 237 та хизмат кўрсатилган.

Ҳуқуқий ёрдам йўналишида 1 054 та маслаҳат берилган, судларга 810 та ариза киритилган. Шунингдек, алимент бўйича 305 та, ижро ҳаракатлари бўйича 223 та, уйга киритиш бўйича 76 та, ҳужжатларни тиклаш бўйича 37 та ва мулкни бўлиш бўйича 30 та амалий ёрдам кўрсатилган.

Киритилди: Бугун 02:00. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!