Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

😔 Ўзбекистонда 7 соатда 300 га яқин одамда вирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор

😔 Ўзбекистонда 7 соатда 300 га яқин одамда вирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор

🔺2020 йил 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34528 (+277) нафарни ташкил этмоқда.
 
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 277 нафари ҳам Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
🔴Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29328 нафарга (85 фоиз) етди.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4975 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 

Киритилди: 17:13 15.08.2020. Ўқилди: 5666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!