Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда 25 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 25 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража совуқ, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража совуқ, кундузи 8-13 даража совуқ; Устюртда кечаси 20-25 даража совуқ, кундузи 13-18 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.

Аввалроқ «Ўзгидромет» 25—27 февралда кутилаётган совуқ ҳаво мевали дарахт куртаклари ва гулларига зарар етказишидан огоҳлантирганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқ ҳавода экинларни асраб қолиш чораларини маълум қилди.

Киритилди: 14:11 24.02.2021. Ўқилди: 5298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!