Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда 2023 йилги венчур битимларининг суммаси 6 миллион доллардан ошди

Ўзбекистонда 2023 йилги венчур битимларининг суммаси 6 миллион доллардан ошди

Ўзбекистонда венчур бозори сўнги йилларда, айниқса жадал ривожланаётганини кузатиш мумкин. «EA Group» ва «BGlobal Ventures» холдинги, шунингдек “KPMG Caucasus and Central Asia”, “Crunchbase” ва Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги иштирокида ўтказилган "RISE Research" янги тадқиқотлари натижаларига кўра, мамлакатда венчур капиталини молиялаштириш ҳажми икки баравар ошган.

"RISE Research" юқорида номлари тилга олинган компаниялар ва Вазирлик билан ҳамкорликда Марказий Осиё ҳамда Кавказ венчур бозори бўйича мазкур йирик тадқиқотни ўтказди.

Олинган маълумотларга кўра, Марказий Осиё ва Кавказдаги венчур бозори тез суръатларда ривожланмоқда. 2023 йилда минтақадаги венчур битимларининг умумий миқдори 110 миллион доллардан ошди.

“Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатдики, сўнгги беш йил ичида Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида венчур капитал молиялаштириш ҳажми 5,5 баравар ўсди ва 2023 йилда битимлар ҳажми 110 миллион доллардан ошди. Бироқ, экотизим кичиклигича қолмоқда, бу эса қўшимча инвестициялар учун катта имкониятлар борлигидан далолат беради. Ривожланиш тўсиқларидан бири – бу минтақада ишончли маълумотларнинг етишмаслиги. «RISE Research»даги мақсадимиз инвесторлар ва давлатнинг барқарор ўсишига замин яратадиган сифатли ва ишончли маълумотларни тақдим этиш орқали бу бўшлиқни тўлдиришдир”, – таъкидлади RISE Research асосчиси Айнур Жантурина.

2023 йилда Ўзбекистонда венчур битимлари суммаси 6 миллион доллардан ошди, бу 2022 йилга нисбатан 2 баравар кўп. Шунингдек, венчур капитали билан тузилган битимларнинг умумий сони (жами 34 та битим) 1,42 баравар ортди, дея хабар берди «KPMG Caucasus and Central Asia» экспертлари.

«Ушбу тадқиқот Марказий Осиё ва Кавказнинг венчур экотизими учун муҳим босқичдир. Бозоримизнинг шаффофлиги ва етуклигининг тан олинишини таъминлаб, у халқаро инвесторларнинг эътиборини тортади ҳамда маҳаллий стартаплар ва фондлар учун дунё бозори эшикларини очади. Глобал амбицияларга эга бўлган маҳаллий тадбиркор сифатида бу мени, албатта, хурсанд қилмай қолмайди», – дейди «EA Group» холдинг директори Эрик Аубакиров.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг венчур бозори кенгайишда давом этмоқда, бунга маҳаллий иштирокчилар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

“Ўзбекистондаги венчур бозорида фаол ўсиш кузатилмоқда, IT Парк эса Ўзбекистонга хорижий венчур фондлари ва «фаришта сармоядор» (angel investors) жалб қилишда етакчи роль ўйнайди. Ҳозирги вақтда венчур инвесторлари учун янада шаффоф муҳит яратиш ҳамда бозорни қулайроқ бўлишини таъминлаш ва жозибадорлигини ошириш мақсадида венчур инвестициялари учун қонунчилик базаси ишлаб чиқилмоқда. 2023 йилда битимларнинг аксарияти дастлабки ва бошланғич босқичларда, асосан FinTech, LogTech, бизнесни бошқариш ва RetailTech соҳаларида амалга оширилди. Хорижий инвестициялар ўсишда давом этиши кутилмоқда, аммо бозорни янада ривожлантириш учун уни рағбатлантириш зарур”, – таъкидлаб ўтди «KPMG Caucasus and Central Asia» компанияси стратегия ва операцион самарадорлик гуруҳи директорининг ўринбосари Эрке Ассемова.

Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги битимларнинг аксарияти дастлабки босқичларга йўналтирилган: pre-seed (22%) ва seed (51%) раундлари. Шу билан бирга, қуйидаги босқичларда сезиларли кенгайиш кузатилмоқда: битимларнинг 27 фоизи Pre-series А (13,5 фоиз) ва Гроwтҳ (13,5 фоиз)да амалга оширилди. Таққослаш учун, Қозоғистонда Series А раундидаги битимлар жами битимларнинг атиги 6 фоизини ташкил этди. Экспертларнинг фикрига кўра, инвестициялардаги бундай динамика Ўзбекистоннинг ривожланаётган инвестиция ландшафтига урғу беради.

«Crunchbase маълумотлари шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги стартапларга инвестициялар, айниқса, дастлабки ва бошланғич молиялаштириш бўйича ортди. Ўсиб бораётган маҳаллий венчур капитал экотизими туфайли биз компанияларнинг 2024 ва ундан кейинги йилларда инвестицияларни дастлабки босқичда жалб қилишда ривожланишини интиқлик билан кутмоқдамиз», – деди «CrunchBase News»нинг маълумотлар бўйича катт муҳаррири Гене Тир.

Тармоқларга келсак, FinTech соҳасидаги стартаплар Ўзбекистондаги венчур инвесторларда юқори қизиқиш уйғотди. Ушбу йўналиш инвестициялар ҳажми (2 750 минг доллар) ва битимлар сони (12) бўйича етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, инвестиция ҳажми бўйича етакчилар қаторида «LogTech» лойиҳалари (1 775 минг доллар) ва «Business Management» (975 минг доллар) бор.

Ўзбекистонда венчур инвестиция жараёнларини инвесторлар турлари бўйича таҳлил қилганда, 2023 йилда барча инвестицияларнинг 60 фоизи халқаро инвесторлар ҳиссасига тўғри келгани маълум бўлди. Шу билан бирга, маҳаллий инвесторлар орасида давлат ташкилотлари инвестициялари устунлик қилади. 2023 йилда венчур фондларининг ўртача ҳажми 204 минг долларни ташкил этди.

Тадқиқотга кўра, сўнгги беш йил ичида минтақадаги стартап майдони сезиларли даражада кенгайгани кўплаб стартаплар, фондлар, венчур инвесторлар ва «фаришта сармоядор» (angel investors) эга ривожланган экотизим мавжудлигидан далолат беради. Маҳсулотни ишлаб чиқиш ва бизнес сифатини яхшилашга ўтиш беш йил аввалгига нисбатан анча мукаммал стартап ҳамжамиятини акс эттиради.

“Сўнгги йилларда венчур битимлари ҳажми ва сонининг жадал ўсишига қарамай, бизнинг минтақамизда стартапларнинг инвестицияларга бўлган мавжуд талабини қаноатлантириш учун эрта ва кеч босқичдаги фаол «Фаришта сармоядор» (angel investors) ва венчур фондларининг муҳим қисми етишмайди”, – дейди «BGlobal Ventures» бош директори Абай Абсамет.

Киритилди: 16:13 15.03.2024. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!