Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон замон муаммоларини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди - Туркманистон президенти

Ўзбекистон замон муаммоларини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди - Туркманистон президенти

Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама муносабатларда ўрнатилган ҳурмат ва ўзаро ёрдам тамойилларини қайд этди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов якшанба куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни 65 ёши билан табриклади ва икки томонлама муносабатларда шаклланган ҳурмат ва ўзаро ёрдам тамойилларини қайд этди. Бу ҳақида Туркманистон давлат ахборот агентлиги TDH хабар берди.

“Бунинг ёрқин тасдиғи бизнинг яқинда бўлиб ўтган учрашув ва музокараларимиз, шунингдек, ажойиб мамлакатингизга қилган биринчи давлат ташрифим чоғида имзонланган йирик ҳужжатлар тўпламидир. Шиддат билан олға интилаётган Ўзбекистон замон муаммоларини ҳал этишда муҳим рол ўйнайди ва кўплаб мамлакатлар билан очиқ ва конструктив алоқаларини давом эттириб келмоқда”, - дейилади Бердимуҳамедов табригида.

Кеча Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам телефон орқали табриклаган эди. Суҳбат чоғида сиёсатчилар Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Киритилди: 17:00 25.07.2022. Ўқилди: 3301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!