Ўзбекистон ёшлар (U20) терма жамоаси кеча Уругвайга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Жанубий америкаликлар биринчи бўлимда иккита гол уришга муваффақ бўлишди. 62-дақиқада эса Саиднуруллаев ҳисобни қисқартирди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Уругвай учинчи голни уриб, баҳс тақдирини ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал ўтказилган дастлабки ўйинда дуранг қайд этилганди. Шу тариқа, ёшларимз Жанубий Америка сафари давомида 4 та ўйин ўтказиб, 2 дуранг ва икки мағлубият қайд этди.
U20 ўртоқлик ўйини
Уругвай - Ўзбекистон - 3:1
Голлар: Медерос 21ʼ, Рамос 45+1ʼ, Саиднуруллаев 62ʼ, Да Силва 85ʼ.