Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Японияга қуруқ мевалар экспорт қилишни бошлайди

Ўзбекистон Японияга қуруқ мевалар экспорт қилишни бошлайди

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси делегацияси амалий ташриф билан ушбу мамлакатнинг Хоккайдо префектурасида бўлди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Ташриф давомида Хоккайдо префектураси губернатори Наомичи Suzuki, Саппоро шаҳри мери Кацухиро Акимото, Хоккайдо университети вице-ректори Ая Такахаши, шунингдек, ARCS Group, Gorizontal Line Co.Ltd., ROYCE Confect Co., Ltd., OISCA ташкилотининг Хоккайдо бўлими раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказилган.

Хусусан, Япониянинг қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик ROYCE Confect Co., Ltd. компаниясининг ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрилиб, ушбу компаниянинг халқаро алоқалар департаменти директори Маико Ямазаки билан ўтказилган суҳбат давомида компания томонидан ишлаб чиқарилаётган қандолатчилик маҳсулотларида Ўзбекистонда тайёрланган қуруқ мевалардан (майиз, ёнғоқ) фойдаланиш масаласи муҳокама қилиниб, ушбу таклиф японларда катта қизиқиш уйғотган.

Шунингдек, ташриф давомида, шунингдек, Horizontal Line Co.Ltd компанияси президенти Рю Хирай билан ўзбек миллий маҳсулотларини япон бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Рю Хирай ҳозирги кунда компания томонидан Silk Raisin бренди остида қуритилган меваларни Японияга экспорт қилиш масаласи ишлаб чиқилаётганини маълум қилган.

Учрашув якунлари бўйича мамлакатимиздан Японияга қуруқ мевалар, тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ошириш, ўзаро ҳамкорликда Хоккайдо префектураси савдо тармоқларида маҳаллий маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш бўйича келишувга эришилган.

Киритилди: 10:41 20.02.2024. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!