Ўзбекистон Тинч океани минтақасидаги давлатлар билан алоқаларини кенгайтиришда яна бир қадам ташлади. 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Вануату билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.
"Дунё" ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Вануатунинг БМТдаги миссияси раҳбари Одо Теви имзолаган.
Томонлар учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, шунингдек, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган тузилмалари доирасида ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Мазкур келишув Ўзбекистоннинг Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан дипломатик алоқалар географиясини кенгайтиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида қайд этилди.